Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

Бу очиқ чорловга қарамасдан, улар унга ўхшаш нарсани келтиришдан ожиз бўлдилар. Демак, Қуръонни араблар айтмаганлиги ва унга ўхшашини келтиришдан ожиз бўлганлиги у Оллоҳнинг каломи эканлигини исботлаяпти. Чунки у арабча калом бўлиб, араблар уни келтиришдан ожиз бўлса, уни араблардан бошқалар келтириши маҳол ишдир. У Муҳаммаднинг сўзи дейиш нотўғри. Чунки Муҳаммад с.а.в. ҳам арабларнинг биридир. Ожизлик араб жинсига собит бўлар экан, у кишига ҳам ожизлик мансубдир.


Лафз ва жумлалардаги ифодалаш тарзига ҳар бир киши ўз асрида урф бўлган нарса ёки аввалгилардан ривоят қилинган сўзларга қараб бўйсунади. У сўз ифодасини янгилаётган пайтда янги маъно ва фикрлар учун лафз ва таъбирларни янгилайди. Аввал ҳис қилмаган нарсани гапириши маҳолдир. Қуръоннинг лафз ва жумлалардаги ифодалаш тарзи Расулуллоҳ с.а.в. асрларида маъруф бўлмаган. Ундан олдин ҳам араблар бу ифода тарзини ишлатмаган. Демак, Расулуллоҳ с.а.в.га ҳам инсон сифатида ҳисси тушмаган услубда гапириш маҳол. Чунки бу нарса ақлан амри маҳол ишдир. Демак, Қуръоннинг лафз ва жумлаларини ифодалаш тарзи Муҳаммад с.а.в. тарафидан содир бўлиши мумкин эмас. Бас, у Оллоҳнинг каломи бўлиб, уни Муҳаммад с.а.в. олиб келганлар. Бу нарса Қуръон нозил этилган пайтда ақлий далил билан собит бўлган, ҳозир ҳам шундайдир. Чунки ҳали ҳам башарият унга ўхшашини келтиришдан ожиз ва бу ожизлик бутун оламга ҳис орқали идрок қилинган ҳолда собит бўлмоқда.


Хулоса шуки, Қуръон араблар тарафидан, ё Муҳаммад тарафидан, ёки Оллоҳ тарафидандир. Чунки у арабча калом бўлиб, уни бу учаласидан бошқаси келтириши мумкин эмас. Аммо араблар тарафидан эканлиги ботилдир. Чунки улар унга ўхшашини келтиришдан ожиз бўлиб, бу ожизликларини тан олдилар. Уларнинг ҳозиргача ожизлиги у арабларнинг каломи эмаслигига далилдир. Демак, ё Муҳаммад ёки Оллоҳ тарафидан бўлади. Аммо унинг Муҳаммад тарафидан эканлиги ботилдир. Чунки у ҳам арабларнинг бири. Инсоннинг ақли қанчалар етук бўлмасин, у ўз асридан чиқиб кета олмайди. Агар араблар ожиз экан, уларнинг бири бўлган Муҳаммад с.а.в. ҳам ожиз бўлади. Шу билан бирга мутавотир йўл билан Муҳаммад с.а.в.дан ривоят қилинган: «Кимки қасд билан мен ҳақимда ёлғон гапирса, жойини жаҳаннамдан тайёрласин» деганларидек ҳадислар борки, бу ҳадисларни, яъни Муҳаммаднинг каломи Қуръон каломи билан солиштирилса, бу икки калом ўртасида ҳеч қандай ўхшашлик топилмайди. Бу нарса далолат қиладики, албатта Қуръон Муҳаммаднинг сўзи эмас, балки Оллоҳнинг каломидир.

 

Оламдаги жамики шоир, ёзувчи, файласуф ва муфаккирлар ўз услубларини баъзи бир заифликлар билан бошлайди. Улар етук даражага етгунларига қадар услублари аста-секин такомиллашиб боради. Уларнинг каломида чала ифодалар ва баъзи бир саёз фикрлари мавжуд бўлиши билан бирга, услублари гоҳ заифлашиб, гоҳ қувватланиб туради. Аммо Қуръон нозил бўла бошлаган аввалги кунидан, яъни «Роббингиз номи ила ўқинг» оятидан бошлаб охирги «Эй мўминлар, Оллоҳдан қўрқинг ва рибодан қолган нарсани ташланг» оятигача услублари, фикрларининг олийлиги ва ифодалаш қувватлари балоғат

 

19-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222 223 224 225 226 227 228 229 230 231 232 233 234 235 236 237 238 239 240 241 242 243 244 245 246 247 248 249 250 251 252 253 254 255 256 257 258 259 260